Investitsiya

Осиё тараққиёт банки иштирокида умумий қиймати
172,3 млн.доллар (кредит маблағлари миқдори 145 млн.доллар) бўлган “Ўзбекистоннинг ғарбий қисмида ичимлик сув таъминоти тизимларини ривожлантириш” лойиҳасини 2019-2023 йилларда амалга оширилиши белгиланган бўлиб, ушбу лойиҳа доирасида Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус, Беруний, Муйноқ, Қўнғирот, Қораузяк ва Амударё туманлари аҳолисининг ичимлик сув таъминотини яхшилаш мақсадида, Тахиаташ, Манғит сув тозалаш иншоотлари ва Туямўйин сув тозалаш иншоотининг иккинчи кўтариш насос станциясини реконструкция қилиш ҳамда замонавий автоматлаштирилган бошқарув тизимига эга насос ускуналарини ўрнатиш, узунлиги 315,3 км магистрал ва 921,0 км ичимлик сув тармоқлари, 2 та сув олиш, 26 та сув тақсимлаш иншоотлари қуриш ҳамда реконструкция ишларини амалга ошириш режалаштирилган.

 

Лойиҳани амалга ошириш натижасида лойиҳа ҳудудларидаги 390 мингдан ортиқ аҳолининг ичимлик сув таъминоти яхшиланиши ва ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси 95% га етказилиши кутилмоқда.

 

Мазкур лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 апрелдаги ПҚ-4271-сон қарори билан тасдиқланган.

 

Бугунги кунда “Роял дизайн лойиҳа” МЧЖ томонидан лойиҳа-смета ҳужжатлари ва ишлаб чиқиш ишлари олиб борилмоқда.

 

Шу билан бирга Туямуюн сув тозалаш иншоотининг иккинчи кўтарма насос станциясини реконструкцияси ишларини амалга ошириш учун пудрат ташкилотини танлаш бўйича тендер жараёнлари олиб борилмоқда, тендер комиссиясининг якуний хулосаси жорий йил 24 апрел куни Осиё тараққиёт банкига келишиш учун юборилган.

 

Жорий йилда мазкур лойиҳа доирасида 11,2 млн.доллар миқдоридаги маблағлар ўзлаштирилиши белгиланган бўлиб, 1 сентябрь ҳолатига 1,15 млн.доллар (йиллик режага нисбатан 10%) ўзлаштирилишига эришилди.

 

Шундан,

 

Консальтинг хизмати ва объектларни техник назоратини олиб бориш ишларига 3,5 млн доллар;

 

лойиҳа доирасида технгика ва ускуналари харид қилиш учун 4,6 млн доллар;

 

лойиҳа смета-ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун 1,47 млн доллар.

 

Жаҳон банки иштирокида умумий қиймати 74,0 млн.доллар (кредит маблағлари миқдори 60 млн. доллар) бўлган “Нукус ва Тахиатош шаҳри канализация тизимини реконструкция қилиш” лойиҳасини 2020-2024 йилларда амалга оширилиши белгиланган бўлиб, лойиҳа доирасида Нукус, Тахиатош, Хўжаили ва Қўнғирот шаҳарларидаги 4 та оқова сув тозалаш иншоотларини, 35 та оқова сув насос станцияларини ва 164,7 км оқова сув қувурларини қуриш ҳамда реконструкция ишларини амалга ошириш кўзда тутилган.

 

Ушбу лойиҳани техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқилиши “Бухоро ва Самарканд шаҳарларини канализация тизимларини реконструкция қилиш “Фаза-2” лойиҳаси доирасида, келажакдаги лойиҳаларни молиялаштириш компоненти ҳисобидан амалга оширилмоқда.

Лойиҳани амалга ошириш натижасида лойиҳа ҳудудларида яшовчи 35 мингдан ортиқ аҳолининг оқова сув хизматлари яхшиланиши кутилмоқда.

 

Бугунги кунда мазкур лойиҳанинг техник-иқтисодий асослари Consulting Engineers Salzgitter GmbH (Германия) ва «Memor Suv Loyiha»  МЧЖ (Узбекистан) ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилмоқда.

 

Лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш ишларини жорий йилнинг октябрь ойида якунланиб, экспертиза органлари хулосалари олингандан сўнги жорий йилнинг декабрь ойида Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини киритиш режалаштирилди.

 

Лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш учун жорий йилда 690,0 минг доллар маблағларни ўзлаштириш режалаштирилган.

 

Европа инвестиция банки иштирокида умумий қиймати
26,4 млн.доллар
бўлган Қорақалпоғистон Республикаси Беруний ва Бўстон шаҳарлари оқова сув тизимлари реконструкцияси” лойиҳасини 2021-2025 йилларда амалга оширилиши белгиланган бўлиб, ушбу лойиҳа доирасида 2 та оқова сув тозалаш иншоотларини, 17 та оқова сув насос станцияларини ва 71,4 км оқова сув қувурларини қуриш ҳамда реконструкция ишларини амалга ошириш кўзда тутилган.

 

Лойиҳани амалга ошириш натижасида лойиҳа ҳудудларида яшовчи аҳолининг оқова сув хизматлари билан таъминланганлик даражаси ошиши ва Беруний шаҳрида 50% га, Бўстон шаҳарида 80% га етиши кутилмоқда.

 

Лойиҳа доирасида амалга ошириладиган ишлар билан танишиш ва лойиҳа ҳудудини ўрганиш мақсадида жорий йилнинг март ойида Европа инвестиция банки мутахассислари ташриф буюрди ҳамда ўрганишлар ўтказди.

 

Бугунги кунда лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларини Европа Иттифоқининг Ўрта-Осиё мамлакатлари учун кўмак жамғармасининг 10,0 млн евро грант маблағлари ҳисобидан ишлаб чиқилиши кутилмоқда. Короновирус пандемияси тугагаши билан ҳалқаро консультантлар Ўзбекистонга ташриф буюради.

 

Осиё инфраструктура ва инвестициялар банки иштирокида умумий қиймати 200,0 млн.доллар бўлганҚорақалпоғистон Республикаси ичимлик ва оқова сув тизимларини яхшилаш ҳамда модернизация қилиш” лойиҳасини 2021-2025 йилларда амалга оширилиши белгиланган.

 

Лойиҳа доирасида 11 та ер усти ва ер ости сув олиш иншоотлари, 25 та ичимлик сув тарқатиш иншоотлари, 674,1 км ичимлик сув қувурлари ва тармоқлари қуриш ва реконструкция қилиш ҳамда 16 та янги сувни чучуклаштириш ускуналарини ўрнатиш, лойиҳа ҳудудидаги туман марказларида 9 та оқова сув тозалаш иншооти, 47 та оқова сув насос стансияси ва 202,6 км оқова сув тармоқлари қуриш ва реконструкция ишларини амалга ошириш кўзда тутилган.

 

Ушбу лойиҳанинг амалга оширилиши Қорақалпоғистон Республикасининг лойиҳа ҳудудларида яшовчи 155,9 минг киши марказлашган ичимлик сув билан янгитдан таъминланади ва 179,2 минг кишининг ичимлик сув таъминоти яхшиланади. Шу билан бирга Қорақалпоғистон Республикаси аҳолисининг ичимлик сув билан таъминланганлик даражаси 71,6% га етиши, Қорақалпоғистон Республикаси шаҳар ва туман марказларида яшовчи 138,1 минг нафар аҳолининг оқова хизмати яхшиланиши ва бунинг натижасида оқова хизмати билан таъминланганлик даражасини 53% етказиш режалаштирилган.

 

2020 йилнинг 13 июль санасида ОИИБ вице-президенти К.Лимитовски ва Ўзбекистон Республикаси Бош Вазири томонидан берилган ваколат асосида Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг биринчи ўринбосари С.Саифназаров томонидан умумий миқдори 4,7 доллар миқдорида грант маблағлари ажратилиши бўйича S0350A-сонли Грант битими имзоланди.

 

Бугунги кунда консультантларни танлаш бўйича тендер савдолари ўтказиш ишлари бошланган.